Жамият
Тошкентнинг Олмазор туманида хизмат вазифасини бажараётган ИИББ ходими ўлдириб кетилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб бориб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Бобомуротов воқеа жойида вафот этган. Унинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Otaboy
12:01 / 01.01.1970
Shu ishni qilgan odamni umrbod qamash yoki o'lim jazosiga mahkum qilish kerak. Bobomurodovni joylari jannatda bo'lsin