Маданият
"Фан зиёси" нашриёти XVI асрнинг кўзга кўринган етук шоири ва моҳир табиби Юсуфийнинг Бобурга бағишланган "Соғлиқни сақлаш ҳақида қасида" номли тиббий рисоласини нашр этди.
Рисола "Подшо Бобурки бор" номи билан чоп этилиб, унинг таржимаси, табдили, изоҳи ва луғатлари тарих фанлари доктори Маҳмуд Ҳасаний томонидан тайёрланди. Китоб сўзбошиси ҳам ушбу олимга тегишли.
Маълумот учун, маданият тарихида катта из қолдирган Юсуфий ибн Муҳаммад ибн Юсуф ат-табиб ал-Ҳаравий табобат, фалсафа, ахлоқ, иншо санъати ва луғатшунослик бўйича 21 асар муаллифидир. Унинг "Жомиъ ул-Фавоид", бошқача айтганда "Юсуфий табобати" асари табобат оламида жуда машҳур.
Навоий асос солган Дорушшифода таҳсил кўрган Юсуфий Бобурнинг таклифи билан Ҳиндистонга бориб, унинг хос табиби сифатида фаолият юритган. Бобурнинг ўлимидан кейин ҳам унинг ўғли Ҳумоюн Мирзонинг муншийси вазифасини бажарган.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ