Спорт
Ҳиндистонда шахмат бўйича «Tata Steel Chess India 2022» турнири бошланди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Абдусатторов учинчи турда америкалик Хикару Накамурадан устун келди. Қайд этиш керак, Накамура мусобақанинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланади.
Абдусатторов дастлабки турда ҳиндистонлик Аржун Эригаисига имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи турда эса бошқа бир мезбон Сарин Ниҳал билан дуранг қайд этди.
Шу тариқа Нодирбек 3 та турдан сўнг 1,5 очко тўплаган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди.
1-ўриндан 3 та уринишда 3 очко жамғарган озарбойжонлик Шаҳрияр Мамедяров жой олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ