Жамият
Ўзбекистонда 2022 йил 1 декабрдан ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилиши тўғрисида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, тизим аввалига тест режимида ишга тушади.
Айни вақтда ушбу тизим Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мутахассислари томонидан бойитилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасини такомиллаштиришда ишчи гуруҳ тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Қоидабузрлик автоматик равишда дастурий таъминот орқали рўйхатга олинади. Тизим янги бўлгани сабаб тест режимида юзага келадиган хатоликлар секин-аста аниқланиб, бартараф этилади.
Тест режими вақтида ҳисобланган барча баллар ҳисобга олинмайди. Тизим хато ва камчиликлар бартараф этилганидан кейин тўлиқ ишга туширилади. ИИВ ЙҲХХ тизимнинг ишга туширилиши бўйича қўшимча маълумот бериб боради.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ