Фурқат туманида Маънавият ва маърифат маскани ўз фаолиятини бошлади

Сақлаш
20:07 / 29.11.2022 1311 1

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш юзасидан кўрсатма берилган эди. Бу борада тасдиқланган тегишли қарор асосида эса 2021-2023 йилларда барпо этиладиган масканлар манзилли рўйхати тасдиқланди. 

 

 

Фарғона вилоятида ўтган давр мобайнида 9  та ҳудудда замонавий Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Фурқат туманида ҳам ана шундай маскан фойдаланишга топширилди.

 

 

Масканда турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ижодкорлар учун хона ажратилган. 

 

Маънавият масканининг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, фахрий устозлар, ёшлар, зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Тадбирда бу каби қулайлик ва имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқиши, ижодкор ёшлар учун мулоқот майдони бўлиши таъкидланди.

 

 

1 Изоҳ

Lochin

12:01 / 01.01.1970

Assalomu alaykum Qashqadaryo viloyati nishon tumani danman qachon bizni qishloqda ham ochsak boʻladi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//