ЖССТ коронавируснинг янги штаммлари юлдузлар туркуми номлари билан аталиши мумкинлигин маълум қилди

Сақлаш
15:10 / 10.08.2021 1039 0


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти SАРS-CоV-2 коронавирусининг янги штаммларини юлдузлар туркуми номлари билан аташни режалаштирмоқда. Бу ҳақда халқаро ташкилот эксперти Мария Ван Керкхове Британиянинг Тhe Тelegraph газетасига берган интервьюсига асосланиб, Deutsche Welle ахборот агентлиги хабар берди.

— Маълумки, юнон алифбосидаги ҳарфлар етарли эмаслиги учун биз навбатдаги номлар рўйхатини кўриб чиқаяпмиз, — деди М. Керкхове. Мутахассиснинг фикрича, вирусларга қадимги юнон худолари номларини бериш тавсия қилинган эди, кейинчалик бу рад этилди.

Маълумот учун, ЖССТ вирус манбасини жой номи билан аташда камситиш борлигини эътироф этган. Шу сабаб 2021 йил май ойи охирида вируснинг янги мутацияси юнон алифбосининг 24 та ҳарфи билан номлана бошлади. Хабарларга кўра, COVID-19ни келтириб чиқарадиган SARS-CоV-2 вируси бутун дунё бўйлаб 202 миллион одамда аниқланган ва бу вирусдан 4 миллиондан ортиқ бемор вафот этган, 182 миллионга яқин киши соғайган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//