Тошкентда фуқарони тепган маҳалла раиси ишдан олинди

Сақлаш
20:30 / 28.11.2022 1077 0

Яккасарой туманидаги Армуғон маҳалласи раиси Аъзам Қодиров ишдан бўшатилди. Интернетда тарқалган видеодан кўринишича, раис ногиронлиги бор шахсни аллақандай бино олдидан ҳайдаб соларкан, уни орқасидан тепиб йиқитган.

 

Туман ҳокимлиги видеодаги шахс Армуғон маҳалласи раиси Аъзам Қодиров эканини тасдиқлади.

 

Бу масалада бугун, 28 ноябр куни маҳалла гузарида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари О.Рихсибоев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи И.Ҳайитхўжаев ҳамда унинг маслаҳатчиси Т.Сайфуллаев иштирок этган.

 

Йиғилишда Қодиров “ўз лавозимига номуносиб хатти-ҳаракатлари” учун лавозимидан озод этилган.

 

Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий ёки жиноий тусдаги жавобгарлик чораси қўлланиш-қўлланмаслиги маълум эмас.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//