Ҳарорат кескин совийди, ёмғир қорга айланади – «Ўзгидромет»

Сақлаш
19:04 / 28.11.2022 1258 0

«Ўзгидромет» мамлакатимиз бўйича 30 ноябрь ва 3 декабрга об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

 

Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 2°совуқ-3°илиқ, 1-3 декабрда кечаси 5-10°совуқ, кундузи 0-5°совуқ; Устюртда 30 ноябрда кечаси 3-8°совуқ, кундузи 0-5°совуқ, 1-3 декабрда кечаси 8-13°совуқ, кундузи 2-7°совуқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 2-7°илиқ, кундузи 5-10°илиқ, 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2-3 декабрь кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5°илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 30 ноябрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 2° совуқ-3°илиқ, 1-3 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5°совуқ бўлади.

 

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ, 1 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2-3 декабрь кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5°илиқ бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 3-8°илиқ, кундузи 8-13°илиқ, 1 декабрда кечаси 3-8°илиқ, кундузи 5-10°илиқ, 2-3 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 3-8°илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 2-7°илиқ, кундузи 6-11°илиқ, 1 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2 декабрда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 0-5°илиқ, 3 декабрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

 

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрь – 2 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 30 ноябрь – 1 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, 1-3 декабрда кечаси 7-12°совуқгча, кундузи 0-5°совуқгача пасаяди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//