Тошкентнинг учта туманида иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилди

Сақлаш
17:56 / 28.11.2022 953 0

Тошкент шаҳар Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, 28 ноябрь куни ТошИEМ ҳудудидаги Ду-300 миллиметрли иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилган:

 

– Яккасарой туманида Бобур, Шота Руставелли, Шоҳ Жаҳон, Муқумий, Ракат, Ўрикзор, Аския, Ҳазина боғ, Чопон ота кўчалари;

– Шайхонтоҳур туманида Оқтепа мавзеси, Оқтепа микроҳудуд ва Нурафшон, Гулханий, Есенина кўчалари;

– Чилонзор туманида Муқумий, Чопонота кўчалари ва 1,2,3,4,5,И,Е мазелари;

 

Иссиқлик таъминоти 28 ноябрь куни тахминан 22:00 да тикланади.

 

Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати  ноқулайликлар учун узр сўраган ва иссиқлик таъминоти тикланиши учун барча чораларни кўришини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//