Ортда қолган 10 ойда никоҳ қурганларнинг ёш тоифаси ҳақида маълумот берилди

Сақлаш
15:51 / 28.11.2022 1013 0

2022 йил январь-октябрь ойларида ёш тоифасида никоҳ қурганлар сони тўғрисида маълумот берилди.

 

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 20 ёшгача бўлганлар орасида аёллар – 74 718 нафарни, эркаклар – 2 549 нафарни ташкил қилмоқда.

 

20-30 ёшгача никоҳ қурганлар сонида аёллар – 137 165 нафарга, эркаклар – 194 426 нафарга тенг.

 

31-40 ёшгача бўлганлар орасида аёллар – 16 960 нафарни, эркаклар – 24 849 нафарни ташкил қилган.

 

Шунингдек, 41-50 ёшгача никоҳ қурганлар сони аёлларда – 3 560 нафарга, эркаклар – 6 993 нафарга тенг.

 

51 ёш ва ундан катталар орасида никоҳ қурганлар кўрсаткичида эса аёллар – 1 156 нафарни, эркаклар – 4 742 нафарни ташкил этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//