Жамият
Убайдулла Мингбоев Судьялар ассоциацияси раислигига қайта сайланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
26 ноябрь куни Тошкентда Судьялар ассоциациясининг VI съезди бўлиб ўтган. Унда Судьялар ассоциацияси раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилган ва ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Убайдулла Мингбоев ассоциация раислигига қайта сайланган.
Бундан ташқари, 16 нафар Марказий кенгаш, 3 нафар Тафтиш комиссияси аъзолари ҳам сайланган. Ассоциация уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, кўпчилик овоз билан маъқулланган.
1997 йилда ташкил этилган Ўзбекистон судьялари ассоциацияси судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга хизмат қилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ