Хитойда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Сақлаш
14:24 / 28.11.2022 969 0

Тошкент ва водий вилоятларида 28 ноябрь куни зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

 

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 00:58 да (27.11.2022 йил, Гринвич бўйича 19:58 да) Хитойда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 39,94 градус шимолий кенглик; 74,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 471 км жануби-шарқда.

 

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

 

Андижон вилоятида 3 балл, 206 км;
Фарғона вилоятида 3 балл, 238 км;
Наманган вилоятида 2-3 балл, 268 км;
Тошкент вилоятида 2 балл, 454 км.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//