Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланмоқда. Эртага суд бошланади

Сақлаш
23:14 / 27.11.2022 1246 0

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан расмий ахборот берди.

 

2022 йил 28 ноябрь куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

 

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

 

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Жиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найипов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

 

20 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 1 нафарига «уй қамоғи» ва 1 нафарига «жамоа кафиллиги» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

 

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиши, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференсалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжаллангани ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилгани қўшимча қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//