«Наврўз» боғида чет эллик жуфтликнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди (фото)

Сақлаш
20:55 / 27.11.2022 1716 0

26 ноябрь куни Тошкентдаги «Наврўз» боғида чет эллик жуфтликнинг тўйи бўлиб ўтди.

 

Боғ ходими Моҳира Султонованинг фейсбукдаги саҳифасида ёзишича, италиялик Салво россиялик Марина исмли қизга уйланган.

 

 

«Маҳваш чойхонамизда ажойиб тадбир — италиялик Салво ва москвалик Маринанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Эсласангиз, шу йил Наврўз куни «Сумалак» сайлида бир гуруҳ фейсбукдош аёллар ўзаро адабий кеча ўтказиб, Қодирийнинг «Ўткан кунлари»дан қадимий тўй оқшомини тасвирлагандик ва ўшанда Салвони рамзий куёв ўрнига ўтказган эдик. Буни қарангки, ўша кечадаги ўзбекона миллий рух, гўзал анъаналаримиздан таъсирланган Салво мана шу миллий шукуҳни яна такрорлашни, аммо бу гал энди ўзининг ҳақиқий никоҳ тўйини ўтказишни ният қилибди. Биз бажонидил бу икки ёшни орзусини амалга оширдик ва миллий ҳовлимизда ширингина ўзбекона тўйчани ўтказиб бердик. Фото ва видеолардан келин куёвнинг қанчалик хурсандлигини кўрсангиз бўлади», — деб ёзади Моҳира Султонова.

 

 

Қайд этиш керак, аввалроқ москвалик жуфтлик Чорсу бозорида тўй фотосессиясини ўтказганди. Уларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//