Жамият
Гулистон тумани халқ таълими бўлими дарсдан қайтаётган 2-синф ўқувчисини ток ургани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 23 ноябрь куни Гулистон тумани 14-умумий ўрта таълим мактабининг 2-«Б» синф ўқувчиларига режа бўйича 5 соат дарс ўтилиши керак бўлган. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтаётган малака (амалий) синовларда иштирок этаётгани сабабли ушбу кунги дарслар ихчамлаштирилиб, синф раҳбар С.И. томонидан дарслар ўтиб бўлингач, ўқувчиларга уйларига кетишлари учун жавоб берган.
Дарси тугагандан сўнг 2-«Б» синфнинг барча ўқувчилари каби эгизак Абдураҳмоновлар уйга йўл олган. Йўлда улар мактаб ҳудудининг ташқарисида жойлашган электр трансформатор остига кириб қолган кучукни кўриб қолган. Трансформатор пойдевор қисмининг очиқ жойидан Х. Абдураҳмонов қўлини киргазиб кучукни олмоқчи бўлган вақтда электр токи уриши оқибатида бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидан тан жароҳати олган.
Воқеа жойига тезликда етиб борган мактабнинг ўқитувчиси Ф.А. болани чиқариб олган, мактаб ҳамшираси томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Зудликда туман шошилинч тиббий ёрдам ва оиласига хабар берилган. Ҳозирги вақтда у туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан муолажалар олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ