Жамият
Бош прокуратура матбуот котиби Фарғонада келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этгани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманида ёш келин-куёв тўйидан уч кун ўтиб, ис газидан заҳарларниб, вафот этгани айтилган хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, куёвнинг ёши 23 да, келинники 17 да бўлган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутахассис томонидан хонадонда мавжуд бўлган иситиш мосламаси ностандарт ҳолатда ўрнатилгани ҳақида хулоса берилган.
«Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз», – дейилади идора муносабатида.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ