Жамият
Андижон тумани Улуғнор туманидаги 17-мактабда 7-синф ўқувчиси устозини тепгани ва ҳақорат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, ўқувчи қиз тарих фани ўқитувчиси Ҳакима Бўриеванинг дарсига халал бериб, синфхона эшигини очиб-ёпаверган. Шундан сўнг ўқитувчи унга бу ҳақда айтган ва эшикни ёпиб қўйишини сўраган. Юқоридаги жанжал шундан келиб чиққан. Ўқитувчига зўравонлик қилган ўқувчи қиз, шунингдек, ўша куни синфхона эшиги ва раковинани ҳам синдиргани қўшимча қилинган.
Мазкур ҳолатга Улуғнор ХТБ матбуот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра, ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан назоратга олинган ва тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ўрганиш ишларига йўналтирилган.
«Ўрганиш якунига етгани ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилганидан сўнг батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Olim Aliyarov
12:01 / 01.01.1970
oxirgi abzacda yakuni emas, yakuniga deb o'zgartirish kerak. Holatga munosabatim esa quyidagicha! Har bir maktabning psixolog shtato mavjud, ular nima ish qilishi vazifa yo'riqnomasida keltirilgan. Maktam direktori yoki XTB dagi mutasaddilar aynan o'sha shtatga qaysidir tanishini ishga oladi, u tanishi ishga kelmay boshqa biznesi bilan shug'ullanib yuradi, ammo oylik ketaveradi. Xulosa, aynan psixolog shtatiga munosib kadrlar tanlanishi ta'minlanishi kerak. U esa o'quvchilar bilan muntazam shug'ullanishi shart. Ota-onaga keladigan bo'lsak, bolaga faqat qornini to'yg'azish, ustini bud qilish emas, bolaning miyasini bet qilish, qalbiga quloq solish, istak va hohishlarini o'rganish uchun biroz farosat kerak xolos. Kimgadir yoqmagan fikr bildirgan bo'lsam uzr so'ramayman, chunki bu mening shaxsiy fikrim, rahmat