Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминотига 218 млн евродан кўп маблағ йўналтирилади

Сақлаш
15:53 / 24.11.2022 841 0

«Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, лойиҳа қиймати 218 млн еврони ташкил этади, шундан 154,5 млн евро Франция ғазначилиги ва Европа банклари, 64,3 млн евро – Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади.

 

Шунингдек, лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган кўрсаткичлар тасдиқланди:

 

жисмоний шахс бўлган истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун ичимлик сув истеъмолининг назорати ва ҳисобини юритиш бўйича масофадан маълумот узатувчи 673 мингта «ақлли» сув ҳисоблагич ўрнатиш;

 

ичимлик сув таъминоти тизимида сув йўқотишларини 12 фоизга камайтириш;

 

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув таъминоти бош режаларини ишлаб чиқиш.

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2022 йилнинг 22 ноябридан кучга киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//