Жамият
Тошкент шаҳри кўчаларида 23 ноябрдан ҳаракатлана бошлаган E-1-сонли экспресс автобусларнинг том қисми бўялмагани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, ушбу экспресс автобус йўналиши президентининг «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган. Жамиятнинг «5-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Mercedes-Benz LF русумли автобусларнинг 5 донаси ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.
Йўловчилар мазкур экспресс автобус йўналишини пойтахтдаги одатий автобус йўналишларидан ажратиб олишларини таъминлаш мақсадида экспресс автобусларнинг ташқи қисми кўк рангга бўялган, шунингдек, автобуснинг устки (тепаси) ва ички қисмларига бўёқ беришга талаб йўқлиги сабабли бўёқлаш ишлари амалга оширилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрдан «ТТЗ» — «Машинасозлар» метроси янги экспресс автобус йўналиши ҳаракатланишни бошлади. Ушбу йўналишда автобус фақат 4 та — «ТТЗ бозори», «Буюк ипак йўли» метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти, «Ашхобод» боғи бекатларида тўхтайди ва «Машинасозлар» метросигача ҳаракатланади.
Йўл ҳақи 2 500 сўмни ташкил этиб, йўловчиларга 5 та Mercedes-Benz 5 автобуси хизмат кўрсатади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77356
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ