Жамият
Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишини навбатдаги босқичини қуриш ишлари доирасида ТҲАЙ бўйлаб «Қўйлиқ 1-мавзеси» сўнгги бекати томонга кириш йўли қисмида қурилиш-монтаж ишларини олиб борилиши сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.
Шу муносабат билан, 2022 йил 23 ноябрь кунидан бошлаб, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 15-,119- ва 185-сонли автобус йўналишларининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартириш киритилди:
– 15-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси - Дўстлик метроси» автобус йўналишининг ҳаракати «Қўйлиқ-1 мавзеси» бекатидан Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ Ота, ТҲАЙ кўчалари орқали «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатигача ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда;
– 119-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси – Юнусобод деҳқон бозори» автобус йўналишининг ҳаракати ТҲАЙ бўйлаб «Қўйлиқ-4 мавзеси» бекатигача узайтирилган ҳолда;
– 185-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси – Баркамол маҳалласи» автобус йўналишининг ҳаракати тўғри йўналишда «Қўйлиқ-1 мавзеси» бекатидан Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ Ота, ТҲАЙ кўчалари орқали «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатигача ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, қайтиш йўналишида Бектемир кўчасидан Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали «Қўйлиқ-1 мавзеси» бекатигача ташкил этилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ