Мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари учун тайёрланган услубий қўлланма тақдимоти ўтказилди

Сақлаш
17:57 / 23.11.2022 1519 0

Бугун, 23 ноябрь куни Республика Маънавият ва маърифат марказида умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари учун тайёрланган услубий қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

Тақдимотда ташкилотчилар, услубий қўлланма муаллифлари ва ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирок этишди. Йиғилганларга ўқув-услубий қўлланмадан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, ижодий тарғибот фаолиятини такомиллаштириш борасида ўзаро фикр алмашилди.

 

 

 

Тақдим этилган маълумотга кўра, бугунги кун ҳолатига, республика бўйича 10 130 та мактабда 9992 нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи фаолият юритмоқда. Улар томонидан ташкил этилган 8592 та тўгаракка 103 мингдан ортиқ ўқувчилар жалб этилган.

 

Ҳар бир ҳудудда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг телеграм гуруҳлари ёки каналлари очилган. Ҳозирда ушбу гуруҳлардаги аъзолар сони 9175 нафарни ташкил этади. Уларда кундалик янгиликлар, услубий ёрдамлар, ўзаро тажриба алмашиш, кунига 40-50 тадан ортиқ ОАВда ёритиш каби йўналишларда ишлар эълон қилиб борилмоқда.

 

Бу йил Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида «Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи» танлови ташкил этилди ва унда 7 мингдан зиёд тарғиботчи қатнашди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//