Жамият
Наманган вилоятининг Поп туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч фуқаро ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Хабарда айтилишича, 20 ноябрь куни соат 16:00 ларда туманнинг «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 51 ёшли Э.Т., вояга етмаган 6 ёшли набираси Ф.Т. ҳамда меҳмонга келган қайнонаси 74 ёшли Д.Й. уйни иситиш учун ўрнатилган темирдан ясалган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77756
Жамият
56727
Жамият
55949
Жамият
51016
Жамият
//
Изоҳ йўқ