Маданият
Шу кунларда Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Навоий кон-металлургия комбинати» (НКМК) санаторийсида «Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик» мавзусида медиа-форум бўлиб ўтмоқда.
Навоий кон-металлургия комбинати ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида иккинчи бор ташкил этилган мазкур форумда маҳаллий ёш журналист ва блогерлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Тожикистоннинг «Жумҳурият» газетаси, Буюк Британиянинг «Reyter», Эроннинг “Fars news”, Озарбайжоннинг “Azertaj”, Қирғизистоннинг «Kabar» ахборот агентликлари, Туркиянинг «ТRТ» телеканали вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Форумнинг илк кунида иштирокчилар Самарқанд вилоятидаги «Зармитан» олтин конидаги жараёнлар билан танишди.
20 ноябрь куни эса НКМКнинг Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган санаторийсида медиа-форумнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров очиб берди.
Очилиш маросимидан сўнг Туркиянинг «ТRТ» телерадиокомпанияси Ўзбекистондаги бюроси раҳбари Низом Шаҳин ва мазкур телеканал мухбири Ш. Олимов томонидан маҳорат машғулоти ўтказилди.
Шунингдек, форум давомида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида «Янгиликлар халқаро ахборот агентликларида қандай тамойил асосида ёритилади?», «Компанияларнинг ОАВ билан ишлашида замонавий талаблар» каби мавзуларда медиа-тренинглар бўлиб ўтмоқда. Унда “Fars news” агентлиги мухбири Шерали Авезметов, “Azertaj” ахборот агентлиги мухбири Гулу Казимов, “Reyter” ахборот агентлиги мухбири Маматқулов Муҳаммадшариф, «Kabar» ахборот агентлиги мухбир Қурбонов Тўланбойлар иштирок этиб ўз тажрибалари асосида маҳорат дарслари ўтиб бермоқда.
Форумда oyina.uz вакили ҳам иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, журналистлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида санаторийда даволаш муолажалари ҳам олиб бориляпти.
Медиа-форумнинг ёпилиш маросими эртага, 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ