Самарқандда «қиморбоз» маҳалла раиси ишдан олинди

Сақлаш
16:30 / 22.11.2022 1089 0

Ижтимоий тармоқларда «Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Қозоқ Найман» МФЙ аҳолиси қиморбоз раисдан безор бўлди» сарлавҳали хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Пастдарғом тумани «Қозоқ Найман» маҳалла раиси томонидан Қиморхона очганлиги ва маҳалла аҳлига ҳеч қандай фойдаси тегмаганлиги тўғрисида танқидий хабарлар эълон қилинган.

 

Мазкур ҳолат вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида Маҳалла раисининг ўз хоҳиши билан ишдан бўшатиш тўғрисида ариза ёзганлиги аниқланиб, аризасига биноан маҳаллада вакиллар йиғилиши ўтказилди.

 

Вакиллар йиғилишининг қарорига кўра (Ўзбекистон Республикасининг 350 сонли Қонунининг 24-моддаси, 1-бандига мувофиқ) маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ваколати муддатидан олдин тугатилди.

 

Шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Д.Гаппарова вақтинчалик маҳалла раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//