Миср ўзбек-хитой вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

Сақлаш
15:31 / 22.11.2022 937 0

Ўзбек-хитой вакцинаси Мисрга сотилиши масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компания вице-президенти Пу Сзян (ХХР) ва Миср соғлиқни сақлаш ва аҳолишунослик вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳассан иштирокида учрашув бўлиб ўтган.

 

Унда ZF-Uz-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистонда III-босқич клиник синовлари муваффақиятли ўтказилгани, ҳозирда вакцинани ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгани, мазкур тажриба Ўзбекистонда турли хил юқумли касалликларни олдини олишга қарши яратиладиган турли хил вакциналарнинг яратилишига, улар устида халқаро миқёсда тадқиқотлар олиб боришга замин яратиши таъкидланган. Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон ва Хитойда Omikron-Delta штаммига (янги коронавирус вакцинасининг иккинчи авлоди) қарши янги рекомбинант оқсилли вакцинасининг халқаро клиник тадқиқотлари ўтказилаётгани аҳоли ўртасида коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозалари билан эмланиш даражасини ошишига, аҳоли ўртасида касаллик қайта тарқалмаслигига хизмат қилади.

 

Учрашув давомида Миср соғлиқни сақлаш ва аҳолишунослик вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳассан Миср юқумли касалликлар дастури раҳбари, тиббиёт соҳадаги таниқли олимлардан бири бўлиб, у билан Ўзбек-Хитой вакцинасини Мисрда рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланишга рухсат бериш бўйича музокаралар ўтказилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//