Коронавирус билан қайта касалланган кекса беморларда ўлим хавфи икки баравар ошди

Сақлаш
21:10 / 21.11.2022 1517 0

Такрорий COVID-19 ўлим, касалхонага ётқизиш ва соғлиқ муаммолари хавфини сезиларли даражада оширади. Бу ҳақда тузалиб кетган 500 минг нафар беморнинг ҳолати таҳлил қилинган янги тадқиқотда қайд этилган.



Вирусни қайта юқтирган одамларда ўлим хавфи икки баравар, касалхонага ётқизиш хавфи эса уч бараварга ошади. Шунингдек, уларда ўпка ва юрак, қон, буйрак, руҳий саломатлик, суяклар ва мушаклар, неврологик касалликлар (60% га) билан боғлиқ муаммоларни ривожланиш эҳтимоли ортади.



Кўп ҳолларда соғлиқдаги муаммолари қайта инфекциядан кейинги биринчи ойда кузатилади ва 6 ойдан кейин ҳам давом этади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, эмланганларга ҳам, эмланмаганлар ҳам хавф остида.



Тадқиқот натижалари 2020 йил мартидан 2022 йил апрелигача тўпланган АҚШ фахрийлар ишлари департаменти маълумотларига асосланади. Улар орасида бир марта касалланган 443,6 минг нафар бемор ҳамда икки ва ундан ортиқ марта инфекцияни юқтирган 40,9 минг нафар бемор ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек, касал бўлмаган 5,3 миллион кишининг маълумотлари ҳам ҳисобга олинган. Маълумотларнинг аксарияти эркакларга тегишли.



Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, бу маълумотлар бутун аҳоли бўйлаб вазиятни акс эттирмайди. Нью-Йоркдаги Weill Cornell тиббиёт коллежининг микробиология ва иммунология профессори Жон Мурнинг сўзларига кўра, Veterans Affairs тиббиёт муассасаларига келган беморлар жуда кўп касалликларга чалинган кекса одамлардир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//