Жамият
АҚШнинг “Lions Eye Institute: for transplant and research” халқаро институти, Ўзбекистон Офтальмологлар ассоциацияси ва ДМС инновацион клиникаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум негизида, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Офтальмологлар ассоциацияси ҳамкорлигида, Доктор Максудова Инновацион клиникаси қошида «Оптометрия академияси ва инновацион ўқув маркази» ташкил этилади.
Ушбу Академия “Lions Eye Institute: for transplant and research” халқаро институтининг Маркази Осиё минтақаси бўйича вакили, ҳамда, илмий-тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш маркази деб танланади.
“Lions Eye Institute: for transplant and research” институти – АҚШда ташкил топган, 40 йиллик тажрибага эга, офтальмология ва трансплантология соҳасида инновацион ечимлар ва ғояларни илгари сурадиган, дунёнинг энг илғор илмий тадқиқот институтидир.
Оптометрия инновацион ўқув академиясининг асосий мақсадлари бу – ўқув йўналишларини кенгайтириш, ўқув ва малака оширув инновацион методларини татбиқ этиш, болаларга эрта ташхис қўйиш учун болалар шифокорларини оптометрияда ўқитиш ва тайёрлаш, даволашнинг янги методларини ўргатиш, транспланталогия ва жарроҳликни ўқитиш, малака оширишда инновацион симуляцион ўқув ускуналаридан кенг фойдаланишдир.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ