Жамият
Кармана туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишча, Кармана туман ДСИ бош инспектори А.З. “С.” МЧЖ раҳбари И.П.га 10 000 АҚШ доллари эвазига ушбу МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви бўйича молиявий жарима қўлламаслик ва текширув далолатномасини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77756
Жамият
56727
Жамият
55949
Жамият
51017
Жамият
//
Изоҳ йўқ