Жамият
Ҳиндистоннинг етакчи олийгоҳларидан бири – Деҳли университетида Ўзбек тили ва ҳинд-ўзбек илмий-маданий алоқалари маркази очилди.
«Дунё» ахборот агентлигининг ёзишича, марказ Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Деҳли университети ўртасида эришилган келишувлар доирасида ташкил этилган. «Ўзбек тили ва ҳинд-ўзбек илмий-маданий алоқалари маркази» фаолиятининг асосий мақсади ҳиндистонлик талабаларга ўзбек тилини ўргатиш, маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш ва ушбу соҳада қўшма илмий изланишлар олиб боришга қаратилган.
Марказ очилишига бағишланган расмий тадбирда Деҳли университети вице-канцлери Йогеш Сингх, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Риҳсиева, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов, университет профессор-ўқитувчилари, Деҳли университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, Деҳли университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Ўзбек тили ва ҳинд-ўзбек илмий маданий алоқалари маркази учун Шарқшунослик университети ҳамда мамлакатнинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан ўзбек тили, адабиёти, маданияти, тарихи ва замонавий тараққиёти ҳақидаги маълумотларни қамраб олган китоблар, бадиий адабиётлар, журналлар, ўқув-кўргазма қўлланмалари тўплами тақдим этилди.
Қайд этиш керак, Деҳли университети ўзбек тили бўйича ўқув курслари мавжуд бўлган Ҳиндистондаги учинчи олий таълим муассасасига айланди. Бунга қадар 2004 йилдан бошлаб Деҳли шаҳридаги Жомия Миллия Исломия университетида ҳамда 2021 йилдан бошлаб Жаваҳарлал Неру университетида ўзбек тили курслари фаолият юритиб келмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ