Жамият
Президентнинг «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди.
«Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.
Қайд этилишича, мазкур кўкрак нишон Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни асрашга муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ