Жамият
Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган «Янги замон бино» МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 млрд 514 млн 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилди.

Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда.
Маълумот учун, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ҳамда бошқа, жумладан экология ходимларига қаршилик кўрсатиб, куч ишлатгани бўйича ЖК 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунбузар тадбиркордан қурилиш учун ажратилган ер майдонини давлат захираси қайтариш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ