Жамият
Ўзбекистонда 19–20 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақида «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 ноябрь, шанба куни республиканинг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши сабабли кўринувчанлик ёмонлашиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол 15-20 метр/секундгача эсиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, 20 ноябрь, якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ