Жамият
Тошкент ҳайвонот боғига кўп йиллардан бери илк бор тўрт ёшли пантералар олиб келинди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, 4 ёшли Тайфун ва урғочи Багира Wildlife Care бошқарув компанияси ёрдамида олиб келинган.
Пантералар хода, тахталар билан жиҳозланган, ости қум бўлган турли волерларга жойлаштирилган. Ички қисми сомон билан изоляция қилинган. Ўйнашлари учун улар йирик қушларнинг патларидан ясалган тўп ва ўйинчоқларга эга. Тез орада уларнинг ўзлари учун махсус мўлжалланган, кенг очиқ диапазонлари бўлган ажойиб экспозиция корпусларига ўтиши айтилган.
Пантералар мол гўшти билан озиқланади, ҳафтада бир марта уларга қуён берилади, шунингдек, сут ва тухум ҳам бу рўйхатга қўшилади.
Ҳайвонот боғи матбуот хизмати маълум қилишича, хулқ-атвор нуқтаи назаридан, пантералар, кичикроқ бўлишига қарамай, йўлбарслар ва шерларга қараганда хавфлироқ, чунки улар анча фаол ва ҳаракатчан.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ