Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортмоқда

Сақлаш
16:55 / 18.11.2022 2133 0

Ўзбекистонда 17 ноябрь куни 69 кишида коронавирус қайд этилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг катта қисми Тошкент шаҳрида аниқланган. Қолган ҳудудларда эса бу кўрсаткич сезиларли даражада паст.

 

Янги касалланиш ҳолатлари:

 

1 нафари Бухоро вилоятида,

2 нафари Наманган вилоятида,

1 нафари Самарқанд вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

1 нафари Хоразм вилоятида,

6 нафари Тошкент вилоятида,

56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган

 

Вазирлик статистикасидан кунлик касалланишлар сони ортаётганини кўриш мумкин: 16 ноябрда 61 кишида, 15 ноябрда 48 кишида, 14 ноябрда 21 кишида касаллик аниқланган.

 

Айни пайтда вирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда. Санитария-эпидемиология хизмати маълумотига кўра, 17 ноябрь куни республика бўйлаб коронавирусга қарши 60 959 доза вакцина қўлланди.

 

Ушбу инфекцияга қарши қўлланган жами вакциналар сони 72 миллион дозадан ошди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//