Жамият
Куни кеча ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган воқеа — журналистга таҳдид нафақат медиа оламида, балки ҳукумат мутасаддилари эътиборидан ҳам четда қолгани йўқ. Шу ўринда, Президент матбуот котиби Шерзод Aсадов Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновага нисбатан уюштирилган сохта хабарларга муносабат билдирди.
“Икки-уч кун олдин республикамиз кенг жамоатчилиги ва журналист-блогерлар орасида катта резонансга сабаб бўлган бир воқеа тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу ҳам бўлса Qalampir.uz нашрининг бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддиновага уюштирилган катта туҳмат, инсон шаънига, обрўсига путур етказувчи туҳматдан иборат "фэйк"ларни тарқатишдек бу жирканч ҳолатни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди.
Бундай хатти-ҳаракатларда Президентимиз “Қўрқманглар, ортингизда мен турибман”, деб ўзларига сафдош, камарбаста бўлган журналистларга билдирган фикрларидан сўнг мен яна бир бор ишонтириб айтмоқчиманки, ҳар бир журналист, ҳар бир блогер Президентимиз ва қонун ҳимоясида. Шунингдек, Президент администрацияси матбуот хизмати, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳам тегишли бошқармалари доим журналист ва блогерларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бундай "фэйк"ларни тарқатувчилар ижтимоий тармоқларда Президентимизнинг очиқлик, ошкоралик сиёсатларига нисбатан тажовуз қилувчилар ва журналистик ҳамжамиятимизга таҳдид солувчилар сифатида сифатлаймиз. Ишончим комил, биринчидан, ҳуқуқ тарғибот органлари тез орада мана шу "фэйк"нинг ортида турган одамларни топиб, уларга қонунда белгиланган жазони беради. Иккинчидан, "фэйк" хабарлар тарқатувчиларига чақириғим, бизнинг ҳуқуқ-тартибот органларининг имкониятларини синаманглар. Охир-оқибат яхши бўлмайди”, дейди Шерзод Aсадов.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ