10 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маркаси айтилди

Сақлаш
18:34 / 17.11.2022 1445 0

Ўзбекистонда январь-октябрь ойларида кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маркаси маълум қилинди.

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ортда қолган вақт давомида бу кўрсаткич бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда — 81 311 дона. Кейинги ўринларда “Lacetti-Gentra” (72 321 дона) ва “Damas” (59 164 дона) бормоқда.

 

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

 

— “Cobalt” - 81 311 дона;

— “Lacetti-Gentra” - 72 321 дона;

— “Damas” - 59 164 дона;

— “Nexia T-250” - 19 301 дона;

— “Spark” - 12 445 дона;

— “Tracker” - 2 120 дона;

— “Volkswagen Caddy” - 423 дона;

— Махсус енгил автомобиллар - 16 403 дона.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//