Жамият
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 04:00 ларда Фарғона вилояти Риштон тумани «Оқтомир» МФЙда яшовчи фуқаро Т.Т. туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, отаси 1942 йилда туғилган Т.Ғ. нинг соғлиги ёмонлашганлигини маълум қилган.
Тез ёрдам ходимлари Т.Т.нинг яшаш хонадонига бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг қон босими кўтарилганлиги сабабли туман марказий шифохонасига олиб кетаётган вақтларида бемор Т.Ғ. вафот этган.
Отасининг вафот этганлигидан ғазабланган Т.Т. ва унинг ўғли Ғ.Х.лар тез ёрдам ходими Б.З. ни уриб, унга тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш керак, бу сўнгги ойларда шифокорларнинг калтакланиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Октябрь ойида ҳам Тошкентнинг Яккасарой ва Миробод туманларидаги хонадонларда ўз хизмат вазифасини ўтаётган шифокорлар калтакланганди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ