Маданият
Париждаги Араб дунёси институтида 2022 йил 23 ноябрдан 2023 йил 4 июнгача «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» номли кўргазма ташкил этилади.
Унда Ўзбекистон ҳунармандларининг асарлари намойиш этилади. Кўргазмада XIX–XX аср ўрталарига оид миллий тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, безаклар, Бухоро амирлиги даврининг зардўзли чопонлари, шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясидан тўпланган Туркистон авангардига оид рангтасвир асарлар билан танишиш мумкин.
Кўргазма ташкилотчиси – Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева маданий тадбир олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ушбу кўргазма Европа жамоатчилигининг қизғин эътиборини қозонишига ишонаман.
Биз халқаро аудиторияга юртимизнинг бой меросини тақдим этишдан бениҳоя хурсандмиз. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа халқларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади ва шу орқали ўзбек миллатини бутун дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшади», – деб ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77832
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ