Спорт
Шавкат Мирзиёев киберспорт ўйинларини ривожлантиришга оид қарорни имзолади.
Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича:
— ҳар йили апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати;
— ҳар йили декабрь ойида «Вазирлар Маҳкамаси кубоги» турнири;
— ҳар йили июнь ойида «Ёшлар кубоги» турнири ўтказилади.
Бунда ушбу мусобақалар уч босқичда ўтказилади ҳамда туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари онлайн бўлади.
— Киберспорт бўйича мусобақаларда ғолиб ҳамда совриндор бўлган киберспортчиларга бирйўла бериладиган пул мукофотлари ва совғалар солиққа тортилмайди.
— Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналиши очилади ҳамда ўқиш муддати 3 йил бўлади.
— “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчилар 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.
— Киберспорт фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
— 2023 йил 1 январдан бошлаб киберспорт клубларига уларнинг бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини қоплаш учун ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 3 ой давомида 15 миллион сўмгача пул маблағлари ажратилади. Ажратилаётган маблағларни киберспорт клубларига алоҳида шартлар (киберспортчиларни тайёрлаш, тренер жалб қилиш, мусобақаларда иштирок этиш ва бошқалар) асосида берилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ