Жамият
2022 йил 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарори билан интернетда беҳаё видеолари тарқалган қиз 5 суткага қамалгани ва у жазони ўтаб чиққач, касб-ҳунарга ўқитилиб, доимий ишга жойлаштирилиши ҳақида хабар берилганди.
Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг маълум қилишича, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида С. С. га оид иш юзасидан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқбузар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди.
Маъмурий жавобгарликка тортилган С. С. апелляция шикоятида, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлиги билдириб, суд қарори билан тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, маъмурий жавобгарликка тортилган С. С. га нисбатан жазо тайинлашда, шахсини, ёшини, аёллигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазосини кам муддатдаги маъмурий қамоқ жазосига келтиришни лозим деб топди.
Тошкент шаҳар судининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг С. С. га оид қарори ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилган ҳолда тайинланган 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси 4 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди.
Натижада маъмурий жавобгарликка тортилган С. С. жазони тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасидан озод қилинди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ