Жамият
Термизда ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий йигит вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар К.Қ. соғлиғи бўйича шикоят қилганлиги сабабли 11 ноябрь куни Марказий ҳарбий клиник госпиталга ётқизилган. Тиббий текширувлар натижасида, К.Қ. «юракнинг ўнг бўлмачасида контраст тўлдириш дефекти (тромб), кўкс оралиғида ҳажмли ҳосила, икки томонлама гидроторакс» аниқланган. 14 ноябрь куни бемор шошилинч равишда American Hospital клиникасида кардиохирург консультациясига олиб борилган.
Бемор ҳаёти учун ташхис ва жарроҳлик операцияси ўта хавфли ҳисобланади. Аммо ҳаётий кўрсатмаларга асосан жарроҳлик операциясини бажариш лозимлиги сабабли клиникада госпиталь мутахассислари иштирокида жарроҳлик операцияси ўтказилган.
Беморнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик операциясига мос равишда оғирлигича қолган. Ўтказилган реанимацион чора тадбирларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ