Жамият
Қўмита хабарига кўра, унда шахсан раис томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, тизимда ҳанузгача коррупцияга қўл ураётган ходимлар учраётгани танқид остига олинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постида жорий йил июнь-сентябрь ойларида олиб борилган тезкор ўрганиш ишлари натижасида, олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ортилган юк автотранспорт воситаларини ҳужжатларда гўёки бўш ҳолатда дея кўрсатган ҳолда олиб чиқилганига доир факт ва далиллар аниқланган.
Йиғилишда ДБҚ раиси мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
“Ойбек” чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходими шу куннинг ўзида божхона органларидан бўшатилди ва тергов органларига топширилди.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона постида аниқланган товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолати ҳам танқид остига олинди. Мазкур пост смена бошлиғи ҳам божхона органларидан бўшатилди.
Божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан Фарғона вилоятида аниқланган навбатдаги салбий ҳолатда эса товарларни “реэкспорт” қилмасдан, ички ҳудудда олиб қолинишига шароит яратиб берган ходимлар танқид қилинди. Ҳолатга алоқадор “Қўқон” ТИФ божхона пости 1 нафар ходими божхона органларидан бўшатилди ва ҳолатга алоқадор бир қатор ходимлар интизомий жазога тортилди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ