Жаҳон
Дунё аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди. Бу ҳақда БМТ ҳисоб-китобларида эълон қилинди.
Ер аҳолиси сони 8 миллиард кишига кўпайиши учун 12 йил керак бўлган. Инсоният 8,5 миллиард кишилик маррадан 2030 йилда ўтиши кутилмоқда. 2080 йилга бориб эса бу рақам 10,4 миллиардни ташкил қилади.
Қайд этилишича, дунё аҳолисининг ўсиши 2100 йилгача давом этади.
БМТ маълумотларига кўра, 2050 йилгача кутилаётган аҳоли сони ўсиши ҳолатларининг катта қисми Африка давлатларининг ҳиссасига тўғри келади. Булар: Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Нигерия ва Танзания Бирлашган Республикаси. Шунингдек, Ҳиндистон, Покистон ҳамда Филиппинда ҳам бу кўрсаткич юқори бўлиши прогноз қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ