Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликлардан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўради

Сақлаш
15:30 / 15.11.2022 1082 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

 

«Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», — дейилади мурожаатда.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

 

Қайд этиш керак, Россия Президенти Владимир 14 ноябрь куни мамлакат қуролли кучларида чет эл фуқаролигига эга бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга рухсат берувчи фармонни имзолади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//