Андижоннинг уч туманида ер қимирлади

Сақлаш
19:57 / 14.11.2022 976 0

Бугун, 14 ноябр куни Тошкент вақти билан 13:01 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 40,51 градус шимолий кенглик; 72,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 304 км жанубий-шарқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

 

Хўжаобод туманида 2-3 балл, 17 км.

 

Булоқбоши туманида 2-3 балл, 20 км.

 

Жалақудуқ туманида 2 балл, 25 км.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ер қимирлаши қайд этилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//