Жамият
Магистратура қишки қабулида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топшириши мумкин.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига декабрь-январь ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки Б2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилди.
Вазирликнинг таъкидлашича, ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилганидек миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганларга 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
"Танлов натижалари бакалавриат дипломнинг ўртача баллари асосида аниқланади", – дея қўшимча қилинади вазирликнинг хабарида.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ