Наманганда Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди

Сақлаш
14:50 / 14.11.2022 1318 0

ХХ аср ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати Наманган шаҳридаги «Адиблар хиёбони»га туташ майдонда ҳайкал ўрнатилди.

 

Ҳайкалнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, адабиётшунослар Қозоқбой Йўлдошев, Нурбой Жабборов сўзга чиқиб, Усмон Носир ижоди ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 

 

Шунингдек, шаҳарда «Усмон Носир» номидаги музей ва кутубхонанинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрда Наманган шаҳрида туғилган. Шоир айни кучга тўлган, ижоди қизғин паллага кирган 25 ёшида, 1937 йил 13 июлда халқ душмани сифатида ҳибсга олиниб, дастлаб Магадан, сўнгра Кемероводаги қамоқхоналарга юборилган. Шоир 1944 йил 9 мартда, 32 ёшида вафот этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//