Жамият
Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуриляпти.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган мазкур электр станцияси орқали йилига 1 миллиард 800 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 миллион куб/метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 600 миллион долларни ташкил этиб, юз фоиз хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.
Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 800 нафаргача ва ишга тушгандан сўнг 30 нафар янги иш ўрни яратилади.
Ушбу йирик лойиҳа Президентнинг 2020 йил 22 декабрдаги қарори асосида амалга оширилаётгани қўшимча қилинган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ