Маданият
10 ноябрь куни Самарқанд саммити меҳмонлари учун ўтказилган маданий дастурда Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўған, Озарбойжон президенти рафиқаси, мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева ҳамда Венгрия бош вазирининг рафиқаси Анико Левайни иштирок этди.
“Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари учун махсус «Ўзбекистон ранглари» кўргазмаси ташкил этилди. Экспозиция меҳмонларда катта таассурот қолдирди ва ҳайратлантирди”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.
Шунингдек, биринчи хонимлари учун туркий халқларнинг қадимий ва дунёни лол этган санъат турларидан бири – «Лазги – кўнгил ва муҳаббат рақси» балет театри премьераси бўлиб ўтди.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ