Қурувчига қарши чиққан профилактика катта инспектори тақдирланди

Сақлаш
17:47 / 11.11.2022 2268 0

Чилонзор тумани Кўтарма маҳалласида кўп қаватли турар жой қурилиши кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Бу бўйича телевидение ва ижтимоий тармоқларда турли видеохабарлар эълон қилинди. Маълумки, тадбиркор мазкур ҳудудни ўраб олаётган вақтида маҳаллада ишловчи Чилонзор тумани ИИО ФМБ 1-сон бўлими профилактика катта инспектори капитан Азимжон Қудабаев ҳам бўлиб, 1-, 3-, 9- ва 39- уйлар оралиғидаги яшилликни ўраб олиш жараёнини тўхтатиб қолганди.

 

Чилонзор тумани ҳокимияти матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳалла нозири вазиятга тўғри баҳо берган ва ўз вақтида жараённи тўхтатиб қолган. Шу сабабли 9 ноябрда Азимжон Қудабаев туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари томонидан тақдирланди.

 

“9 ноябр Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари томонидан ушбу ходимнинг ўз касбига садоқатли меҳнати учун миннатдорчилик билдирилди ва муносиб тақдирланди.

 

Шу ўринда, туманимизда жамоат хавфсизлиги, аҳоли осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга муносиб ҳиссасини қўшаётган, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатаётган барча ходимларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз”,– дейилади Чилонзор тумани ҳокимияти матбуот хизматининг хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//